2020 йил қанча абитуриент ОТМга кириш учун ҳужжат топшириши мумкинлиги маълум қилинди

Жамият

image

Жорий йилда Олий таълим муассасаларига кириш учун 1 миллион 270 минг абитуриент ҳужжат топшириши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган оффлайн брифингда маълум қилди.

Қайд этилишича, "Олий таълимни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси"да белгиланганидек, жорий йил 25 фоиздан ортиқ битирувчини олий таълим билан қамраб олиш режалаштирилган.

Беҳзод Мусаев маълум қилишича, жорий йил 1 миллион 270 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топшириши тахмин қилинмоқда. Ўтган йили эса абитуриентлар сони 1 миллион 76 минг эди.

Шунингдек, тахминан 700 минг атрофида мактабни олдинги йилларда битирган абитуриентлар ҳужжат топшириши мумкинлиги маълум қилинди.

Аввалроқ, ОТМга кириш имтиҳонлари қачон бошланишинеча сменада бўлиши ва фанлар учун берилади баллар қай тарзда тақсимлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ абитуриент Олий таълим Имтиҳон

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг