ОТМга кириш имтиҳонлари 3 сменада бўлиб ўтиши маълум қилинди
Жамият
−
04 Июнь 2020
131062020 йилдаги ОТМга кириш имтиҳонлари 3 сменада бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган оффлайн брифингда маълум қилди.
Қайд этилишича, Республика олий таълим муассасаларига кириш учун абитуриентлар амалдаги муддатда 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам):
– Ягона интерактив давлат хизматлари портали;
– Давлат тест марказининг расмий веб-сайти;
– Давлат хизматлари марказлари орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.
Бунда абитуриентларга уйдан чиқмаган ҳолда мобил телефон (компьютер) ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.
Олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари таълим йўналишлари ва ўқитиш тили кесимида ДТМ ҳамда муайян олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Маълум қилинишича, 2020 йил ўтказиладиган ОТМга кириш имтиҳонлари учун 64 та бино танлаб олинган. Уларда ҳар бир абитуриентга камида 3 метр жой ажратилмоқда. Биноларда абитуриентларни сони камайиши муносабати билан бир кунда 3 сменада имтиҳонлар бўлиб ўтади. Аввалги йилларда 2 имтиҳонлар 2 сменада ташкил қилинган эди. Ҳар бир сменада 25 минг нафар, кунига 75 мингдан ортиқ абитуриентлар тест синовларида иштирок этади.
Имтиҳон ўтказиладиган биноларга абитуриентлар тиббий ниқоб, резина қўлқопда ва ҳарорати текширилгандан сўнг киритиш, тест ўтказилгандан сўнг биноларни дезинфекциялаш ва ижтимоий масофага амал қилишни назорат қилиш белгиланган.
LiveБарчаси