Жорий йил тест синовлари 2 та фандан ўтказилади

Жамият 5067
image

Жорий йил ўтадиган тест синовлари 2 та фандан бўлади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев маълум қилди.

Маълумотларга кўра, жорий йилда 3 та мажбурий фандан, яъни она тили, Ўзбекистон тарихи ва математикадан тест бўлмайди. Фақат 2 та мутахассислик фанидан тест олинади.

Баллар қуйидаги тартибда белгиланади:

1-блок  – 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;

2-блок – 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл берилади.

Таъкидланишича, тест саволларини ишлаш ва жавобларни белгилаш учун жами 3 соат вақт берилади.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 310
Рейтинг: 3
t
×