Умумтаълим фанларидан тест синовларини ўтказиш тартиби белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистонда умумтаълим фанларидан тест синовларини ўтказиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 10 январь куни қабул қилинган “Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига рақамли хизматлардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги қарорида келтирилган. 

Маълум қилинишича, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб бакалавриат йўналишларига мос келадиган фанлар тўпламининг умумтаълим фанлари бўйича билим даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилган.

Тест синовларида қатнашиш учун аризалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда қабул қилинади.

Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги QR код қўйилган сертификат тест натижалари эълон қилинган санадан бошлаб бир кунлик муддат ичида юборилади.

 А+, А, Б+, В, С+, С даражадаги сертификатлар берилади.

Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланади.

Унга кўра:

  • 70 баллдан юқори балл олган талабгорга А+ даража;
  • 65-69,9 балл олган талабгорга А даража;
  • 60-64,9 балл олган талабгорга В+ даража;
  • 55-59,9 балл олган талабгорга В даража;
  • 50-54,9 балл олган талабгорга С+ даража;
  • 46-49,9 балл олган талабгорга С даражали сертификат берилади.

Сертификат 3 йил муддатга берилади. Бунда:

А+ ва А даражали сертификат олган абитуриентларга олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан максимал балл берилади, бошқа даражадаги сертификат олган абитуриентларга баллар максимал баллга нисбатан пропорционал ҳисобланади.

Миллий сертификатга эга бўлган абитуриентларга энг юқори балл берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

тест синовлари Умумтаълим фанлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг