10 яшар ўқувчига тегажоғлик қилган муаллимнинг иши терговга қайтарилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида 10 ёшли ўқувчи қизга шаҳвоний шилқимлик қилган ўқитувчига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлангани хабар қилинганди. Муаллимга нисбатан суд қарори бекор қилиниши учун прокурор протести киритилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Қайд этилишича, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судининг жорий йил 3 мартдаги қарорини бола ҳуқуқлари таъминланиши нуқтаи назаридан ўрганиб, суд қарори боланинг манфаатига зидлиги туфайли Тошкент шаҳар прокуратурасига мазкур суд қарори устидан апелляция тартибида протест билдиришга оид илтимоснома киритган.

Тошкент шаҳар прокуратурасининг Болалар омбудсмани илтимосномасини кўриб чиқиши юзасидан билдиришича, биринчи инстанция судининг мазкур қарори устидан апелляция тартибида прокурор протести киритилган. Натижада биринчи инстанция судининг ўқитувчига нисбатан қарори бекор қилиниб, иш материаллари қўшимча терговга қадар текширув юритиш учун туман прокуратурасига қайтарилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, мазкур ишга олиб келган воқеа жорий йилнинг 16 февраль куни соат 13:30 да Яккасарой туманида жойлашган рассомчилик тўгараги мактабида содир бўлган. 2000 йилда туғилган ўқитувчи Д.М. дарс вақтида 2015 йилда туғилган А.Б.нинг қадди-қоматини тавсифлаб, унинг елкаларини ушлаб, уқалаб, қўлларини ушлаб, қучоқлаб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 17 ёшли қизни меҳмонхонага олиб бориб, шаҳвоний ҳаракатлар содир этган ва қизга енгил жароҳат етказган эркак қамалганди


Мақола муаллифи

Теглар

ўқувчи тергов апелляция Болалар омбудсмани шаҳвоний шилқимлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг