1 августдан нималар ўзгаради?

Жамият

image

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 августидан эътиборан қонунчиликда бир қанча ўзгаришлар амалга ошади. QALAMPIR.UZ ушбу ўзгаришлар рўйхатини бир ерга жамлади.

Электр энергиясини ҳисоблаш бўйича янги биллинг тизими ишга туширилади

Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисоблашнинг янги биллинг тизими жорий этилади. Тизим синов тарзида Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида йўлга қўйилган бўлиб, 1 августдан мамлакат ҳудудларида ишга туширилади.

Амалдаги тизимда абонентнинг исм-фамилияси, паспорт маълумотлари ва ҳисоб-рақами бўлган бўлса, янги тизимда абонентнинг кадастр маълумотлари, битта одам номида нечта ҳисоб рақами борлиги каби маълумотлар ҳам бўлади. Тизимнинг мобил иловаси ҳам ишлаб чиқилган. У орқали истеъмолчилар кунлик электр энергияси сарфини кўриб, текшириб бориши, муаммо юзага келганда шикоят қолдириши мумкин бўлади.

Мастер-режа ҳудудидаги ерлар аукционга чиқарилади

2024 йилнинг 1 августидан йил якунигача белгиланган мастер-режаларга мувофиқ, мазкур ҳудуддаги ер участкалари аукционга чиқарилади. Бу ерлар хизмат кўрсатиш мажмуалари ва сервис объектларини, жумладан жойлаштириш воситалари, турар жойлар, савдо-кўнгилочар марказларини ташкил қилиш учун ажратилади.

Автомобиль рақамлари тасодифий танлаш йўли билан берилади

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги “Давлат рақам белгилари” модулида автоматик тарзда тасодифий танлаш йўли билан берилади.

Ҳозирда рақам белгилари ўсиб борувчи рақамлаш кетма-кетлиги бўйича берилади, ҳарфлар ва рақамлар комбинациясига эга бўлган аукцион орқали сотилган рақамлар бундан мустасно.

Сейсмик фаол зоналарда кўп қаватли бинолар сейсмик ҳимоя билан қурилади

Ўзбекистоннинг барча туман ва шаҳарлари ҳудудлари кесимида минтақавий акселерограммалар рақамлаштирилиб, онлайн базалари шакллантирилиши белгиланган.

1 августдан хавфлилик омили III-IV тоифа бўлган объектларни ҳудуднинг зилзилалар кучини кўрсатиб берувчи минтақавий акселерограммалар базаларидан келиб чиқиб лойиҳалаш ва қуриш тартиби жорий этилади.

Футзал мухлисларига поездлар учун чегирмалар берилади

2024 йил август-октябрь ойларида футзал бўйича Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар, шунингдек, чемпионат ўйинларига чипталари мавжуд бўлган хорижий ва маҳаллий мухлислар учун темир йўл чипталарига 50 фоиз миқдорида чегирмалар жорий қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

қонунчилик 1 август

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг