Жанубий Корея Ўзбекистонга 79 минг долларлик гуманитар ёрдам жўнатди
Жамият
−
09 Июнь 2020 5696 1 дақиқа
Гуманитар ёрдамнинг навбатдаги партияси Корея Республикасидан Ўзбекистонга жўнатилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Бугун, 9 июнь куни Корея Республикасидан 79 минг долларлик гуманитар ёрдамнинг навбатдаги партияси Тошкентга етиб келди.
Юкларнинг ичида:
- 36 та автомат механизм ва тиббий кўрпа-тўшакка эга кўп функционалли кроват;
- ПЦР диагностикаси учун 2,2 минг тезкор тест;
- шифохона палатасида салбий босимни юзага келтирадиган 2 та ускуна;
- антисептик воситалар учун 100 дона диспенсер мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 июнь куни Жанубий Кореядан Ўзбекистонга гуманитар ёрдамнинг навбатдаги – олтинчи партияси юборилди. Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонаси ташаббуси билан амалга оширилган ушбу ёрдамнинг умумий қиймати 28 минг доллар, дея баҳоланган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь