Жанубий Кореядан Ўзбекистонга олтинчи бор гуманитар ёрдам юборилди

Жамият

image

Жанубий Кореядан Ўзбекистонга гуманитар ёрдамнинг навбатдаги – олтинчи партияси юборилди. Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонаси ташаббуси билан амалга оширилган ушбу ёрдамнинг умумий қиймати 28 минг доллар, дея баҳоланган. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

22 та кўп функционал тиббий кўрпа-тўшак ва автомат механизмдан иборат юк "Ўзбекистон ҳаво йўллари" АЖ чартер юк рейсида юборилди. Маҳсулотлар Жанубий Кореянинг BOMI Engineering & Construction компанияси кўмагида ташкил этилган.

Гуманитар ёрдамнинг келиши бугун, 4 июнь куни кутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, элчихона 2020 йил апрель-июнь ойларида умумий оғирлиги 27,5 тонна, умумий қиймати 1,2 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги гуманитар ёрдамни Ўзбекистонга юборди. Уни, асосан, замонавий, юқори сифатли ва кўчма тиббий асбоб-ускуналар, материаллар ва жиҳозлар ташкил этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг