Фарҳод Маннопов иши: суд бошланди
3-саҳифа
−
18 Октябрь 2023
10035Бугун, 18 октябрь куни Тошкентдаги “Star Med Center” клиникасида бурун операциясини бошдан ўтказаётган вақтида вафот этган 27 ёшли блогер Фарҳод Маннопов иши бўйича суд мажлиси бошланди.
Мазкур иш судья Дилшод Комилов раислигида кўриб чиқилиши белгиланган. Суд мажлисида икки нафар судланувчининг адвокатлари иштирок этди. Жабрланувчи Фарҳод Манноповнинг адвокати, қонуний вакили ёки оила аъзолари суд мажлисида қатнашмади.
Воқеа жойида бўлган айбланувчи томон адвокати эса барча суд мажлисларини қолдиришни сўради. Унинг сўзларига кўра, айбланувчининг дастлабки эшитувга оид ҳуқуқлари таъминланмаган.
“Мен судьядан барча суд мажлисларини қолдиришни сўрадим. Ҳимоям остидаги шахснинг дастлабки эшитувга оид ҳуқуқлари таъминланиши керак эди. Албатта, бу бўйича ўз вақтида илтимоснома билан мурожаат қилганмиз. Раислик қилувчи бу масала юзасидан ажрим чиқарилганини судда айтиб ўтди. Биз жиноят ишини судда кўришга тайёрлаш тўғрисида ажрим устидан хусусий шикоят билан апелляция тартибида мурожаат қилдик. Бу ажрим аппеляция тартибида кўриб чиқилгунга қадар барча суд мажлисларини қолдиришни сўрадик. Чунки, ҳимоям остидаги шахсни дастлабки эшитув ва уни ўтказиш ва унда иштирок этишга бўлган процессуал ҳуқуқи қонун билан кафолатланган. Судья дастлабки эшитув жараёнида бизни иштирокимизни таъминлаши керак эди”, дейди судланувчининг адвокати.
Суд куни ва вақти давлат айбловчисига маълум қилинганига қарамай прокурор суд мажлисига келмади. Шу сабабли, судланувчининг адвокати киритган илтимосномани кўриб чиқиш кейинги суд мажлисига қолдирилди. Суд бир ҳафталик танаффус эълон қилганидан сўнг, залга прокурор ва жабрланувчи Фарҳод Манноповнинг дўсти Улуғбек Шодибеков кириб келди. Блогер Шодибеков интервью беришни истамади.
Маннопов иши
Жорий йилнинг 5 март куни “Mittivine” тахаллуси билан танилган блогер Фарҳод Маннопов 27 ёшида вафот этган эди. У бир неча кун аввал дўстлари билан бассейнда сузаётган вақтида боши ва бурнидан жароҳат олган. Шу сабаб у бурнини операция қилдириш мақсадида Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган "Star med center" хусусий клиникасига мурожаат қилган. Ўшанда Бош прокуратура ҳолатга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, қўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган текширув натижаларига кўра, Манноповнинг операциясида иштирок этган анестизиолог ва реаниматолог, пластик жарроҳ шифокори, лаборант шифокорининг малакавий тоифалари ва сертификатлари бўлмагани маълум бўлган эди.
Зангиота туманлараро иқтисодий судида Фарҳод Манноповнинг вафоти ортидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг лицензияни бекор қилишни сўрагани юзасидан иқтисодий суд 15 май куни бошланган эди.
Кейинчалик ижтимоий тармоқларда клиниканинг бир нечта санъаткорлар томонидан реклама қилиниш ҳолатлари кузатилди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдириб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Omad plyus” МЧЖга қарашли “Star med center” клиникасига тиббий фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга ариза киритилганини маълум қилганди.
Жорий йилнинг 2 июнида Зангиота туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан ариза талаби қаноатлантирилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Omad Plus” МЧЖга тиббий фаолиятни амалга ошириш учун берилган 27390032-сонли лицензияси бекор қилиниши белгиланди.
Шундан сўнг “Star med” клиникаси суд қароридан норози бўлиб, апелляция шикояти билан мурожаат қилди. 13 июль куни Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг очиқ суд мажлисида мазкур масала кўриб чиқилди ва судлов ҳайъати томонидан жавобгарнинг илтимосномаси қаноатлантирилди.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь