103 ҳайдовчилари ИИБга олиб кетилгани рост. Расмий муносабат берилди

Жамият

image

Йўллардаги қоидабузарликлар учун жарима баённомаларини олаётгани ҳақида видеомурожаат билан чиққан 9 нафар тез ёрдам ҳайдовчилари ва Махсуслаштирилган автокорхона (103 автомобиллари гаражи)нинг 3 нафари ходими Учтепа тумани ички ишлар бўлимига олиб кетилгани, ҳайдовчиларнинг 8 нафари қўйиб юборилиб, мурожаатни видео тасвирга олган Миразиз Самигов Учтепа туман ИИБда олиб қолингани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳар ИИБ ҳолатга изоҳ бериб, Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилаётганини маълум қилди.

“Тез тиббий ёрдам хизмати ҳайдовчилари томонидан чиқарилган видеомурожаат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув жараёнида ҳар бир иштирокчидан тушунтириш хатлари олинган, уларнинг важлари тўлиқ текширилиб, ҳолат ҳар тарафлама ўрганилади. Терговга қадар текширув якунига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади Пойтахт ИИББ хабарида.

QALAMPIR.UZ’даги маълумотларга кўра, 2 нафар (кимлиги очиқланмаган) шахснинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддасида назарга тутилган (Ёлғон ахборот тарқатиш) ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилмоқда ва судга тақдим этилади.

Тез тиббий ёрдам ҳайдовчисининг маълум қилишича, мурожаатни тасвирга олган Миразиз Самигов кеча, 10 январь куни QALAMPIR.UZ’да “Ички ишлар муаммо эмас, уни айтганлар кетига тушди. 103 ҳайдовчилари Учтепа ИИБга олиб кетилди” номли мақола эълон қилингандан кейин қўйиб юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИБ тез ёрдам 103

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг