Тошкентда қизини айиқ қафасига ташлаган она энди уни пичоқлаб ўлдирди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида аёл 7 ёшли қизини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди. 

Маълум қилинишича, 34 ёшли аёл носоғлом аҳволда ошхона пичоғи билан 7 ёшли қизига бир неча марта зарба берган. Биринчи синфга борганига эндигина бир ҳафта бўлган қиз олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, унинг онаси 2022 йилдан буён Психоневрология диспансерида рўйхатда турган ва шу ерда даволаниб келган. 2 август куни унга уйда даволаниш учун рухсат берилган. Аёлнинг ўғли ҳам бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 28 январь куни Тошкент ҳайвонот боғида мудҳиш ҳодиса юз берганди. Соат тахминан 12:00 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра одамларнинг кўз олдида ўз қизини айиқ қафасига ташлаб юборган.

Айиқ қизалоққа зарар етказмаган. Ҳайвонот боғи ходимлари айиқни ички хонага олиб киришга муваффақ бўлган.

2018 йилда туғилган қизалоққа дастлаб ҳайвонот боғи ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг, тез ёрдам машинасида соат 13:30 ларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган.

Ҳайвонот боғи маъмуриятига кўра, 3 ёшли қизалоқ интенсив терапия хонасига кўчирилган.

Аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Прокуратура қизини айиқ қафасига улоқтирган она 2021 йилнинг июль ойидан буён руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда туришини маълум қилган.

Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси эса аёл олий таълим муассасасида дарс беришини ва турмуш ўртоғи билан ажраётганини очиқлаган.

Ўша йилнинг апрель ойида аёл Жиноят кодексининг оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилишни назарда тутувчи моддаси бўйича айбдор деб топилиб, руҳий касалликлар шифохонасига мажбурий даволанишга юборилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергели қасддан одам ўлдириш айиқ қафаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг