“Зоопарк”да 3 яшар қизини айиқ қафасига улоқтирган онага жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
28 Январь 2022
25322Тошкентдаги ҳайвонот боғида 3 яшар қизини айиқ қафасига ташлаб юборган онага нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Прокуратура расмийсига кўра, ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 январь куни, соат тахминан 12:00 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра одамларнинг кўз олдида кичкина қизалоқни айиқ волерига ташлаб юборганди. Айиқ қизалоққа зарар етказмаган. Шунингдек, “Йиртқичлар” бўлими ходимлари тез ҳаракат қилишган ва айиқни ички хонага олиб киришга муваффақ бўлишган.
Бола волердан олиб чиқилган ва ҳайвонот боғининг ҳамшираси томонидан кўрикдан ўтказилган. Қизалоқ йиртқич тишлари ва панжаларидан эмас, фақат қарийб 5 метр баландликдан йиқилиш туфайли жароҳат олган. Дастлабки кўрикда урилишлардан ташқари кўзга кўринарли жиддий шикастлар аниқланмаган.