“Зоопарк”да 3 яшар қизини айиқ қафасига улоқтирган она ҳақида маълумот берилди

Жамият

image
Онаси айиқ қафасига улоқтирган 3 яшар қиз қай аҳволда экани маълум бўлди north_east

Онаси айиқ қафасига улоқтирган 3 яшар қиз қай аҳволда экани маълум бўлди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 28 январь куни Тошкент ҳайвонот боғида она 3 яшар қизини айиқ қафасига улоқтириб юборганди. Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси боласини қафасга ташлаган аёл ҳақида маълумот берди.

Ўрганишлар давомида ҳодиса иштирокчилари — 1991 йилда туғилган, Тошкент шаҳар Сергели тумани “Қумариқ” маҳалла фуқаролар йиғини Обод кўчасида яшовчи фуқаро З.Т. ва унинг 2018 йилда туғилган қизи, фуқаро З.А. экани, фуқаро З.Т. ҳозирга қадар ўз отаси, фуқаро Ю.Т.га тегишли мазкур хонадонда 2 нафар фарзанди билан истиқомат қилиб келгани аниқланган.

Фуқаро З.Т. билан суҳбат давомида пойтахтдаги олий ўқув юртларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаши, турмуш ўртоғи, 1990 йилда туғилган, айни вақтда Россия давлатига кетган фуқаро Н.К. билан ҳозирда бирга яшамаётгани сабабли руҳий тушкунликка тушиб қолгани маълум бўлган.

Фуқаро З.Т. оиласи билан муқаддам Сергели туманидаги “Янги Бунёдобод” маҳалласида ижарада яшаган. Ажрим ёқасидаги мазкур оиладаги ҳолат “Янги Бунёдобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Н.Йўлдошева, хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор О.Ашурова томонидан кўп бора ўрганилган, оилани яраштириш чоралари кўрилган.

Фуқаро З.Т. 2021 йилда “Аёллар дафтари”га киритилган ва унга уй-жой ва ажрим масаласида зарур ҳуқуқий маслаҳатлар берилган. Шунингдек, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан унинг оиласига икки бор озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 январь куни Тошкент ҳайвонот боғида юз берган мудҳиш ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлди. Соат тахминан 12:00 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра одамларнинг кўз олдида ўз қизини айиқ қафасига ташлаб юборган.

Айиқ қизалоққа зарар етказмаган. Ҳайвонот боғи ходимлари айиқни ички хонага олиб киришга муваффақ бўлишган.

2018 йилда туғилган  қизалоққа дастлаб ҳайвонот боғи ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатади. Шундан сўнг тез ёрдам машинасида соат 13:30 ларда  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган.

Ҳозирда ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2726

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг