Даҳшат! Тошкент “зоопарк”ида аёл 3 яшар қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборди
3-саҳифа
−
28 Январь 2022
54108Бугун, 28 январь куни, соат тахминан 12:00 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра одамларнинг кўз олдида кичкина қизалоқни айиқ волерига ташлаб юборди. Бу ҳақда Тошкент ҳайвонот боғи Матбуот хизмати хабар қилди.
“Зузу лақабли Кавказ қўнғир айиғи ўз волерида ётиб олиб, қизалоқни металл тўсиқ устидан отиб юборган аёл ҳаракатларини кузатди. Меҳмонларимиз ва ходимларимизнинг уринишларига қарамасдан, аёлни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмади. У болани йиртқичнинг волерига отиб юборишга эришди”, дейилади хабарда.
Хабарга кўра, айиқ қизалоққа зарар етказмаган. Шунингдек, “Йиртқичлар” бўлими ходимлари тез ҳаракат қилишган ва айиқни ички хонага олиб киришга муваффақ бўлишган.
Бола волердан олиб чиқилган ва ҳайвонот боғининг ҳамшираси томонидан кўрикдан ўтказилган. Қизалоқ йиртқич тишлари ва панжаларидан эмас, фақат қарийб 5 метр баландликдан йиқилиш туфайли жароҳат олган. Дастлабки кўрикда урилишлардан ташқари кўзга кўринарли жиддий шикастлар аниқланмади.
Айни дамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан воқеа сабаблари ўрганилмоқда. Бола шифокорлар назорати остида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь