Фарғонадаги ҳайвонот боғида зебра нобуд бўлди

Жамият

image

Фарғона шаҳридаги ҳайвонот боғида сақланаётган зебра нобуд бўлди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳайвон 7 йилдан буён мазкур ҳайвонот боғида тутқунликда сақлаб келинаётган бўлган. Боғ директори ушбу ҳолатга изоҳ берар экан, жонзот қариб ўлганини қайд этган.

Унга кўра, зебралар асосан 10-15 йил яшайди, жонзот эса 5 ёшида ушбу боғга олиб келинган ва у ерда 7 йил яшаб, умумий 12 йил умр кўрган ҳолда табиий равишда нобуд бўлган.

Ҳозирда вилоят прокуратураси, Экология бошқармаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари иштирокида далолатномага асосан зебра жасади текширилиб, лобаратория таҳлил ишлари олиб борилмоқда.

“Зебралар 1-1,5 ёшида вояга етади. Қўлга ўрганади, тутқунликда кўпаяди. Вазиятнинг қулай комбинацияси билан, табиий шароитда зебралар 10 йилгача, асирликда эса 15 йилгача яшаши мумкин. Қимматли териси учун кўплаб овланиши туфайли сони кескин камайиб кетган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида мазкур ҳайвонот боғида Қозоғистондан келтирилган Максим лақабли жирафа ҳам нобуд бўлган эди. У аномал совуқ кунларда шамоллаб қолган. Ўша совуқ сабабли боғдаги бошқа майда жонзотлар, хусусан қушлар ҳам нобуд бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона ҳайвонот боғи Экология зебра

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг