Ўзбекистонда коронавирусга тест топширганлар 500 мингга яқинлашди
Жамият
−
16 Май 2020
5753Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш аниқланган 15 март кунидан бери бугунгача 470 мингдан ортиқ одам коронавирусга тест топширган. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.
“Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 522 бемордан 8 нафарининг аҳволи оғир. 48 мингдан кўпроқ фуқаро карантин муддатларини ўтаяпти. Охирги бир кунда 15 мингдан, касаллик қайд этилган кундан бугунга қадар эса 474 мингдан кўпроқ ҳолатда лаборатория текширувлари ўтказилди”, деди Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозиргача 2691 кишида коронавирус аниқланди. Бугунгача беморларнинг 2158 нафари соғайган ва 11 нафари вафот этган.
LiveБарчаси