Ўзбекистонда яна бир киши коронавирусдан вафот этди
Жамият
−
13 Май 2020
17788Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлардан яна бири вафот етди. Мамлакатда ушбу хасталик қурбонлари 11 нафарга етди. Навбатдаги ўлим ҳолати Самарқанд вилоятида қайд этилган. Бу ҳақда бугун, 13 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, тойлоқлик Ў. шу йилнинг 9 май куни бурнидан қон кетиши ва умумий аҳволи оғирлиги кузатилгани сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилоят филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг беморда COVID-19 инфекцияси ҳам аниқланган.
Ушбу бемор (эркак) сурункали буйрак етишмовчилиги ва анемия оғир даражаси ташхиси билан диспансер назоратида бўлган. Унга иккинчи гуруҳ ногиронлик ҳам белгиланган. Шу йилнинг 28 апрелидан 5 майигача у юқорида келтирилган ташхис билан тиббиёт муассасасида даволанган, мунтазам режали диализ сеансларини олиб келган. Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мамлакатдаги нуфузли мутахассислар билан бирга хорижлик шифокорлар томонидан ҳам бир неча бор консилиумлар ўтказилиб, назоратга олинган.
“Бироқ мутахассисларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди“, дейилади ССВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 2596 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 509 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси
18 Февраль
18 Февраль
Тренддагилар




