Ўзбекистондаги яна бир шаҳарда карантин чоралари кучайтирилди
Жамият
−
03 Июль 2020
19336Қарши шаҳрига кириш-чиқиш жиддий назоратга олинади. Фаолияти тўхтатилган назорат маскан (пост)лари қайта тикланади. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти махсус комиссияси қарорида маълум қилинди.
Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, Қарши шаҳрида карантин чоралари кучайтирилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қашқадарё вилоятида шу вақтгача коронавирус билан касалланиш бўйича жами 201 та ҳолат қайд этилган. Коронавирусдан соғайганлар сони 119 нафар бўлса, даволанаётган беморлар сони 81 нафар. Бир бемор инфекциядан зарарланиш оқибатида вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг 26 июнь куни берган маълумотларига кўра, Қарши шаҳри “яшил” ҳудудга киритилган.
Кеча, 2 июль куни Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасида бир йўла 45 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилганди.
Аввалроқ, 30 июндан Нукус шаҳрида карантин чоралари кучайтирилгани, шаҳар “қизил” тоифага киритилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, Жиззах шаҳар ҳокимининг 2020 йил 1 июлдаги қарорига мувофиқ шаҳарга кириш ва чиқиш қаттиқ назорат остига олинди.
3 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 121 нафарга ошиб, 9199 нафарни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси