Коронавирусга чалинганлар қарийб 9 200 нафарга етди
Жамият
−
03 Июль 2020 11843 1 дақиқа
Бугун, 3 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 121 нафарга ошиб, 9199 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 48 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 32 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Тошкент вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 6034 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3138 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 16 нафари оғир, 8 нафари ўта оғир аҳволда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь