Ҳужжат топшириш учун мактаб битирувчисидан аттестат талаб қилинмайди
Жамият
−
04 Июнь 2020
7065Ҳужжат топшириш учун мактаб битирувчиси аттестат олиши шарт эмас. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.
Қайд этилишича, битирувчилар аттестат олиши шарт эмас. ХТВ базасидаги маълумот ДТМ базасига ўтказилади. Бунинг учун абитуриентнинг паспорт маълумотлари етарли.
Зарур ҳолатлардагина мактабларда аттестатларни қоғоз кўринишида олиш мумкин. Электрон сканер кўринишида ҳам берилади.
Бунда ижтимоий масофани сақлаш ва мактабда ўқувчиларни йиғилишига йўл қўймаслик асосий мақсад ҳисобланади.
Аввалроқ, ОТМга кириш имтиҳонлари қачон бошланиши, неча сменада бўлиши ва фанлар учун берилади баллар қай тарзда тақсимлангани ҳақида хабар берган эдик.