Ҳиндистон Ўзбекистоннинг инфратузилмасига катта маблағ киритмоқчи
Жамият
−
21 Октябрь
5445Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Ҳиндистон Экспорт-импорт банки (Ҳиндистон Эксимбанки) ўртасида онлайн музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги маълум қилди.
Томонлар Ўзбекистон ҳукумати ва Ҳиндистон Эксимбанки ўртасидаги инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун Ҳиндистон ҳукуматининг кредит ажратишига оид ўзаро молиявий ва техник ёрдам тўғрисидаги келишувни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилган.
Ҳиндистоннинг режаларида автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш, олий ўқув юртларида онлайн смарт-аудиторияларни ташкил этиш, аҳоли яшаш жойларида канализация тизимларини қуриш ва бошқа йўналишлар киради. Шунингдек, яқин орада режалаштирилган ишларни бошлашга келишиб олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Док-1 Макс”дан “куйган” Ўзбекистон Ҳиндистон билан фармацевтика хавфсизлигини муҳокама қилганди. Ҳиндистон томони эса сифат назоратидан ўтмаган фармацевтика маҳсулотларининг Ўзбекистон бозорига кириб боришига йўл қўймаслик учун ўзининг ички назорат механизмларини янада такомиллаштириш ва Марказ билан ҳамкорликни кучайтиришга тайёр эканлигини билдирган. 2022 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг “Док-1 Макс” таблетка ва сиропидан жами 70 нафарга яқин боланинг ўлим ҳолати кузатилган. Мазкур дори савдоси буткул тўхтатилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатган. Кўриб чиқилган суд иши якуни бўйича эса жами 19 киши жазоланган.
LiveБарчаси