Ҳиндистонда COVID-19 касаллигини назорат қилиш учун мажбурий илова жорий қилинади

Технология

image
Ҳиндистонда COVID-19 аломатлари ёзилган 5000 йиллик маълумот топилди north_east

Ҳиндистонда COVID-19 аломатлари ёзилган 5000 йиллик маълумот топилди

Ҳиндистон ҳукумати барча хусусий ва давлат компаниялари ходимлари учун янги коронавирус инфекциясининг тарқалишини назорат қилиш учун мобил дастурни ўрнатишни мажбур қилади. Бу ҳақда кеча, 2 май куни “Reuters” хабар берди.

Апрель ойи сўнгида Ҳиндистон ҳукумати Bluetooth ва GPSʼда ишлайдиган Aarogya Setu мобил иловасини ишга туширди. Ушбу илова смартфон фойдаланувчиларининг барча алоқаларини кузатиб боради ва яқинда суҳбатдошлардан бирида коронавирус инфекцияси аниқланган тақдирда фойдаланувчиларни огоҳлантиради.

Жорий йилнинг 1 май куни Ҳиндистон ҳукумати коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши чекловларни узайтирди. Шу билан бирга, ҳукумат касаллик юқтириш даражаси паст бўлган минтақаларда бир қатор чекловларни олиб ташлаш мумкинлигини таъкидлади.

Чекловларнинг қисман олиб ташланиши муносабати билан Ҳиндистон Ички ишлар вазирлиги Aarogya Setu дастуридан фойдаланиш хусусий компаниялар ва давлат корхоналари ходимлари учун мажбурий бўлиб қолишини айтди. Ушбу қарорнинг бажарилиши учун жавобгарлик компания раҳбарларига юклатилади.

Ҳиндистон фан ва технологиялар вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирги вақтда Aarogya Setu иловаси мамлакатдаги 83 миллион смартфонга ўрнатилди. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу илова самарадорлиги учун Ҳиндистонда камида 200 миллион киши ундан фойдаланиши керак.

Аввалроқ, Ўзбекистонда ҳам “Birga Yengamiz” иловаси ишга туширилиши ҳақида хабар берган эдик. Илованинг вазифаси Ҳиндистондаги илова вазифаси билан ўхшаш. Шунингдек, Канаданинг Алберта провинсияси ҳукумати ҳам ABTraceTogether деб номланган юқоридаги иловаларнинг аналогини ишга туширганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ҳиндистонда коронавирус билан боғлиқ 39 980 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 10 819 нафари соғайган, 1 323 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 27 838 кишини ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ҳиндистонда Илова

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг