Ўзбекистон аҳолиси одатий ҳаётга янги илова билан қайтади
Технология
−
28 Апрель 2020
15283Ўзбекистон аҳолиси одатий ҳаётга қайтгандан сўнг касаллик қайта авж олмаслиги учун янги илова ишлаб чиқилди. Бу ҳақда бугун, 28 апрель куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова АОКА штабидаги брифингда маълум қилди.
Таъкидланишича, мамлакат одатий ҳаётга қайтгандан кейин вирус қайта авж олмаслигини олдини оладиган илова яратилган. “Birga Yengamiz“ номли илова яқинда мулоқотда бўлган инсонлар ҳақида маълумот йиғиб боради. Бу эса қайсидир одамда вирус аниқланса, у билан мулоқотда бўлган кишиларни тезкор карантинга олинишига ёрдам беради. Шу билан вирусни қайта тарқалиши олди олинади.
“Вазирлик ташаббуси билан “Project Managers” корхонасининг ёш дастурчилари касаллиги аниқланган бемор билан мулоқотда бўлганларни аниқлаш жараённи автоматлаштириш мақсадида “Birga Yengamiz“ номли мобил илова яратди“, дейди Назокат Абдуқундузова.
Маълум қилинишича, мазкур мобил илова Androidва iOS қурилмалар учун мўлжалланган. Илованинг асосий вазифаси — бемор билан охирги 14 кун ичида яқин масофада ва муайян вақт алоқада бўлган шахсларни аниқлаш ва зарур холларда уларни карантинга жойлаб вирусни янада кенг тарқалишининг олдини олишдир.
Оксфорд университетининг олимларининг таъкидлашича, аҳолининг камида 60 фоизи мазкур иловалардан фойдалансагина, у самара беради. Ҳозирда мазкур иловани “PlayMarket” ва “AppStore” платформаларида жойлаштириш бўйича музокаралар олиб борилаётгани маълум қилинди.
LiveБарчаси