Ҳеч ким қоидалардан устун эмас – Австралия Бош вазири Жокович ҳақида
Спорт
−
06 Январь 2022
2936Австралия Бош вазири Скотт Моррисон ўз Twitter саҳифасида сербиялик теннисчи Новак Жоковичнинг визаси бекор қилинганига изоҳ берди.
“Жоковичнинг визаси бекор қилинди. Қоидаларга амалқилинади, айниқса, бизнинг чегараларимиз ҳақида гап кетганда. Ҳеч ким бу қоидалардан устун эмас. Бизнинг кучли чегара сиёсатимиз Австралия учун жуда муҳим бўлиб, у эрда COVID’дан ўлим даражаси дунёдаги энг паст кўрсаткичдир ва биз ҳушёр бўлиб қоламиз”, дея ёзган Моррисон.
Эслатиб ўтамиз, “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг 20 карра чемпиони визани расмийлаштириш билан боғлиқ хатолик туфайли қўлга олган эди. Шундан сўнг у мамлакатга туристик виза бўйича киришга уриниб кўрди. Бироқ Новакнинг коронавирусга қарши эмлашдан тиббий озод этилгани бунга йўл қўймади. Теннисчи олти соатдан кўпроқ вақт давомида аэропортнинг алоҳида ҳудудида полиция назорати остида бўлган.
Шундан сўнг, Австралия ҳукумати сербиялик теннисчининг визасини бекор қилиб, уни мамлакатдан депортация қилишга қарор қилди. Жоковичнинг адвокатлари эса бу ҳукмга қарши.
Маълумот учун, Новак Жокович жорий йилнинг 17-30 январь кунлари бўлиб ўтадиган “Australian open” турнирида иштирок этиш учун Мельбурнга келган эди. Новак ушбу турнирда энг кўп, 9 марта ғалаба қозонган.
LiveБарчаси