Дунёнинг 1-рақамли теннисчиси Австралиядан “учирилади”
Спорт
−
06 Январь 2022
3416Аввалроқ, Австралиянинг Виктория штати ҳукумати теннис бўйича дунёнинг биринчи рақамли ракетка устаси ҳисобланган Новак Жоковични “Катта дубулға” туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатига эмланганлик ҳужжатисиз ташриф буюргани учун ортга қайтариб юбориши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 6 январь куни Австралия томони сербиялик Жоковичга виза беришдан бош тортди. Теннисчидан мамлакатни тарк этиш талаб қилинган. Бу ҳақда маҳаллий “The Age” маълум қилди.
Қайд этилишича, Жокович коронавирусга қарши эмлашдан тиббий озод қилингани ҳақида етарли далил келтира олмаган. Унинг адвокатлари ҳокимият қарори устидан шикоят қилмоқда. Жараён давомида теннисчи ҳукумат уйига жойлаштирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг 20 карра чемпиони визани расмийлаштириш билан боғлиқ хатолик туфайли қўлга олган эди. Шундан сўнг у мамлакатга туристик виза бўйича киришга уриниб кўрди. Бироқ Новакнинг коронавирусга қарши эмлашдан тиббий озод этилгани бунга йўл қўймади. Теннисчи олти соатдан кўпроқ вақт давомида аэропортнинг алоҳида ҳудудида полиция назорати остида бўлган.
Маълумот учун, Новак Жокович жорий йилнинг 17-30 январь кунлари бўлиб ўтадиган “Australian open” турнирида иштирок этиш учун Мельбурнга келган эди. Новак ушбу турнирда энг кўп, 9 марта ғалаба қозонган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь