Австралия расмийлари Жоковичдан изоҳ талаб қилмоқда. Нега?

Спорт 1582
image

Австралиянинг Виктория штати ҳукумати теннис бўйича дунёнинг биринчи рақамли ракетка устаси ҳисобланган Новак Жоковичдан “Катта дубулға” туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатига эмланганлик ҳужжатисиз ташриф буюргани учун изоҳ талаб қилмоқда. Бу ҳақда “The Age” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Жокович тиббий сабабларга кўра эмлаш мумкин эмаслиги ҳақидаги аниқ далилларни тақдим этиши керак. Чунки сўнгги олти ой мобайнида коронавирусга чалинган фуқаролар мамлакатга киритилмайди. Новак айнан шунинг учун эмланмаган бўлиши мумкин. У билан мунтазам алоқада бўлган Австралия теннис федерацияси раҳбари Крейг Тили т эсаеннисчи бунинг сабабабини айтмаганини ҳукумат расмийларига маълум қилган.

Бош Вазир Скотт Моррисоннинг фикрича, Жокович ортга қайтариб юборилиши ҳам мумкин. Австралиялик журналистлар эса Новак Жоковичга 2022 йилги мусобақага эмлаш бўйича тиббий истисно билан ташриф буюргани учун норозилик билдиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Новак Жокович “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақаларнинг 20 карра ғолиби ҳисобланади. У 2021 йилги “Australian open” мусобақаси финалида россиялик Даниил Медведевни мағлубиятга учратиб, бош совринга эга чиққан.


 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 2.8
t
×