Ҳаво ҳудуди ёпиқ бўлса, ўзбекистонликлар Украинадан қандай қайтарилади?

Бу қизиқ

image
Тезкор! Харьковдаги ўзбекистонлик талабалар метрога эвакуация қилинмоқда (видео) north_east

Тезкор! Харьковдаги ўзбекистонлик талабалар метрога эвакуация қилинмоқда (видео)

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Россиянинг қуролли ҳужумлари остида қолаётган Украинада минглаб ўзбекистонлик мигрантлар, талабалар ва даволанишга борган фуқаролар бор. Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси рўйхатга олган ўзбекистонликларнинг расмий сони 4300 нафарни ташкил этмоқда. 

Бугун, 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Украинада бўлиб турган фуқароларга мурожаат қилиб, қайтиш истагида бўлганлар элчихона билан мулоқот қилиши кераклигини урғулаганди. 

Айни вақтда Киев ва Харьков шаҳарларида аҳоли эвакуация қилинмоқда. Одамлар метро бекатларида жон сақламоқда, жумладан ўзбекистонликлар ҳам. Мамлакатнинг ҳаво ҳудуди ёпилган. Шундай экан, Ўзбекистон фуқароларини қандай қилиб мамлакатга қайтармоқчи? Саволларга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобулжонов давоб берди. 

Унинг қайд этишича, Ўзбекистон Республикасининг Киевдаги элчихонаси томонидан эвакуация режаси ишлаб чиқилмоқда. 

“Шу мақсадда, биринчи навбатда, қўшни давлатлар орқали жўнаб кетиш йўналишлари ва кейинги бориш манзиллари ўрганилмоқда”, дейди расмий вакил.

Уруш ҳолати чуқурлашадиган бўлса, Украинадаги фуқароларимизни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш режалаштирилганми? Расмий вакил қуйидагича жавоб берди: 

“Шак-шубҳасиз, Украинада бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг маиший масалаларини ҳал этиш учун зарур чоралар кўрилади”.

Расмий вакилга кўра, ҳозиргача Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонасига жарроҳлик муолажасидан ўтаётган ўзбекистонликлардан мурожаатлар келиб тушмаган. Трускавец шаҳрида санаторийларда даволанаётганлар бундан мустасно.

Унинг таъкидлашича, Украина тиббиёт муассасалари тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ўз ишларини давом эттирмоқда.

Хўш, Украина ва Россиянинг айрим ҳудудларига чегараланган авиақатновлар қачонгача давом этади? 

“Украина расмийлари мамлакат узра ҳаво ҳудуди ёпилганини эълон қилди. Ҳозирча бу чекловларнинг қачонгача давом этиши номаълум”, дейди Қобулжонов.

Украина ҳудудида бўлиб турган ва ёрдамга муҳтож фуқаролар қуйидаги рақамлар ва манзил орқали Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси билан боғланишлари мумкин: 

Телефон: +380 44 501 50 00, +380 44 501 41 81, +380 44 501 41 82, +380 44 501 41 83.

Факс: +380 44 501 50 01

E-mail: embassy@uzbekistan.org.ua

Манзил: 01901, Украина, Киев шаҳри, Владимирская кўчаси, 16-уй.

Россиянинг Украинага босқини

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бунинг ортидан Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди.

Рус қўшинлари дастлаб Киев ва Харьковга ракета ҳужуми уюштирди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Шунингдек, расмий идора рус қўшинлари Харьков ва Одесса вилоятига кириб борганини билдирди.

Ҳужум бошланганидан кўп ўтмай, ЛХР Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Виталий Киселев Счастье ва Станица шаҳарчалари ЛХР назоратига ўтганини эълон қилди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг