Ҳаррис Навальнийнинг беваси билан учрашди
Олам
−
17 Февраль
12545Кеча, 16 февраль куни АҚШ вице-президенти Камола Ҳаррис Мюнхенда бўлиб ўтаётган хавфсизлик конференциясида Алексей Навальнийнинг беваси Юлия билан учрашди. Бу ҳақда сиёсатчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Вице-президент мухолифатчининг вафоти ҳақидаги хабарлардан чуқур қайғу ва ғазабда эканини билдирган.
"Бугун Мюнхенда Алексей Навальний Россияда вафот этгани ҳақидаги хабардан сўнг, унинг рафиқаси Юлияга чуқур қайғуда эканимни ва бу мени ғазаблантирганини билдирдим. Менинг ибодатларим у ва унинг бутун оиласи билан", деган Ҳаррис.
Эслатиб ўтамиз, россиялик мухолифатчи Алексей Навальний колонияда вафот этгани ҳақида Федерал жазони ижро этиш хизмати Ямал бўйича департаменти маълум қилди. Бир неча сиёсатчилар эса Навалний Кремль томонидан ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақида гапирди. АҚШ Президенти Жо Байден ҳам Навальнийнинг ўлими учун Путин жавобгар эканини маълум қилди. “Интерфакс” нашри томонидан шифокорлар Навальнийни жонлантиришга ярим соатдан кўп ҳаракат қилгани очиқланди. Мухолифатчининг оиласи ҳам унинг ўлимини тасдиқлади. Бу ҳодисалар ортидан эса йирик намойишлар бошланиб кетди.
LiveБарчаси