Ҳаррис ҳам президентлик сайловида муддатидан олдин овоз берди
Олам
−
04 Ноябрь
2544АҚШ вице-президенти, Демократик партиядан мамлакат президентлигига номзод Камола Ҳаррис давлат раҳбари лавозими сайлови учун почта орқали олдиндан овоз берди. У келаётган президентлик пойгаси кескин бўлишини таъкидлаб, ўз ғалабасига ишонч билдирган. Бу ҳақда у Х’даги саҳифасида ёзди.
“Биз ғалаба қозонамиз. Сизнинг овозингиз ғалаба қозонишимизга сабаб бўладиган омиллардан бири”, деди у Х’да.
Ҳаррис, шунингдек, фуқароларни сайловда ўз позицияларини билдириш учун бор кучларини сарфлашга чақирган ва уларнинг овозлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини билдирган.
Қайд этиш жоиз, сўнгги маълумотларга кўра, эртага, 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган АҚШ президентлиги учун сайловлар бошланишидан олдин 78 миллион мамлакат фуқароси овоз бериб бўлган. Улар буни тўғридан тўғри сайлов участкасига бориш ёки почта орқали овоз бериш орқали амалга оширган. АҚШ президентлигига Камола Ҳаррисга рақиб сифатида республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден Делавэр штатидаги Ньюкасл шаҳрида жойлашган участкада муддатидан олдин овоз берган эди. У бунинг учун бошқа сайловчилар билан бирга қарийб 40 дақиқа навбатда турган.
LiveБарчаси