Ҳабибнинг отасида коронавирус аниқланди
Спорт
−
14 Май 2020
15132Мутлақ жанглар чемпионатининг (UFC) енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг отаси ва мураббийи Абдулманнап Нурмуҳамедовда COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.
Апрель ойида у коронавирус юқтиришда гумонланганда, мураббий тест топширишдан бош тортган. Май ойи бошида Нурмуҳамедовнинг аҳволи ёмонлашган. Ҳабиб рейс ташкил қилиб, отасини Махачқалъадан Москвадаги шифохонага олиб келган. Шу ерда унда коронавирус аниқланган.
Қайд этиш керакки, Абдулманнап Нурмуҳамедов кома ҳолатига ҳам тушиб қолган. Кейинроқ эса мураббий ўзига келган.
Баъзи нашрларнинг ёзишича, Ҳабибнинг отаси 3 май куни инфарктни ўтказган. Уни операция қилишган ва ЭКМО аппаратига улашган. Шунингдек, Абдулманнап Нурмуҳамедов тақиқланганига қарамай машғулотда қатнашганидан кейин тоби қочгани айтилмоқда.