Ҳабибнинг отаси комага тушиб қолди
Sport
−
14 May 2020 16088 1 minute
UFCʼнинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг отаси ва мураббийи Абдулманнап Нурмуҳамедов Москва шифохонасида оғир аҳволда. Бу ҳақда sports.ru нашри хабар қилди.
“Абдулманнапнинг аҳволи жуда ёмон. Ҳозир комада. Доғистонда уни нотўғри даволашган. Катта Нурмуҳамедов Москвага самолётда олиб келинган. Ҳозир бемор ҳарбий шифохонада. Унинг олдига қариндошлари киритилмаяпти“, дейилади хабарда.
Аввалроқ, катта Нурмуҳамедов Махачкаладаги пневмония шифохонасига ётқизилганлиги маълум бўлганди. Кейинчалик уни махсус рейсда Москвага олиб келишган.
Live
All