Ҳабибнинг отаси комадан чиқди. Унга нима бўлгани айтилди
Спорт
−
14 Май 2020
22091Аввалроқ, UFC жангчиси Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг отаси Абдулманнап Нурмуҳамедов комага тушиб қолгани ҳақида хабар берган эдик. Сўнгги маълумотларга кўра, у комадан чиққан. Бу ҳақда унинг дўсти Рамазон Рабаданов маълум қилди.
“Абдулманнап бугун ўзига келди. Мен ҳали у билан гаплашмадим. Кеча у юрак жарроҳлигидан кейин кома ҳолатида тушиб қолганди”, дейди Абдулманнапнинг дўсти ва спорт шарҳловчиси Рамазон Рабаданов.
Рабадановнинг сўзларига кўра, катта Нурмуҳамедов ҳозирда Москва ҳарбий госпиталида. Унинг олдига киришга ҳеч кимга рухсат йўқ. Шифокорлар вазиятни тўлиқ назорат қилиб, беморнинг аҳволини кузатмоқда.
Шунингдек, у Абдулманнап Нурмуҳамедов Махачкала яқинидаги спорт базаси қурилишида икки ҳафта ўтказгандан кейин шамоллаганини эслади. Рабадановнинг айтишича, у уйга қайтгач, шифокорларга мурожаат қилмаган.
“Шамоллаш жиддийлашганда укаси унга шифокор чақиришини айтди. Шунда ҳам Абдулманнап шифокор чақирмади. Фақат аҳволи ёмонлашгандан сўнггина унинг оиласи тез тиббий ёрдам чақиришди. Уни иккинчи шаҳар шифохонасига олиб боришди ва у ерда интенсив тарзда даволашди“, дейди Рамазон Рабаданов.
Рабадановнинг сўзларига кўра, шифохонада Нурмуҳамедовга кислород етишмаслигига ёрдам берадиган, аммо бошқа аъзоларга ножўя таъсир қиладиган дори берилган. Шундан сўнг, уни аҳволи баттар оғирлашган ва самолётда Москвага олиб келинган.
Ҳабибнинг отасидан шифохонада COVID-19 учун таҳлил олинган. Тест жавоблари ҳали чиқмади.
LiveБарчаси