Чарльз Ислом билан жанг учун Абу-Дабига келишга журъат қилолмайди – Нурмуҳамедов

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов Чарльз Оливейрани Ислом Махачевга қарши октагонга чиқишга журъат эта олмайди, деб ҳисоблайди. У бу ҳақда Тwitter'даги расмий саҳифасида айтиб ўтган.

“Ўйлайманки, Чарльз Оливейра Абу-Дабида келмайди. UFC Чарлзни Бенил Дариуш билан алмаштиради. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, Ислом Махачев UFC 280 мусобақасида кейин дунёнинг энг яхши жангчиси бўлиш йўлида кетмоқда”, деган Ҳабиб Нурмуҳамедов.

Маълумот учун, бразилиялик Чарльз Оливейра ва россиялик Ислом Махачев ўртасидаги вакант чемпионлик учун баҳс жорий йилнинг 22 октябрь куни Абу-Дабидаги UFC 280 мусобақаси доирасида бўлиб ўтади. Бу жанг ғолиби енгил вазн тоифасида UFC чемпионига айланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳабиб Нурмуҳамедов Чарльз Оливейра Ислом Махачев

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг