Златан Ибрагимович фаолиятини якунлади

Спорт

image

Швециялик 41 ёшли футболчи Златан Ибрагимович фаолиятини якунлади. Бу қарорни футболчининг ўзи Италия чемпионатининг охирги турида “Верона” устидан қозонилган ғалабадан сўнг, майдонда эълон қилди.

Кеча, 4 июнь куни тунда Италия А Сериясининг 38-турида “Милан” “Верона” клубини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйин якунланганида Ибрагимович мухлислар билан хайрлашди.

“Бу хабарни эълон қилиш мен учун осон бўлмади. Жамоадошларим йиғламоқда, хотинимнинг кўзларида ҳам ёш кўрдим. Ҳатто мониторга қарадим, минглаб одамлар хафа эди. Менинг юрагим катта, буни биласиз. Бироқ мен ҳам бугун йиғлайман”, дейди Ибрагимович.

Маълумот учун, швециялик жорий мавсум 4 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. У фаолияти давомида 511 та гол уришга муваффақ бўлган. Ибрагимович 2 марта Нидерландия, 7 марта Италия, 4 марта Франция ва 1 марта Испания чемпиони бўлган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Милан Златан Ибрагимович

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг