Зилзила фонида Суриядан Туркияга яна қочоқлар ёпириляптими?
Олам
−
13 Февраль 2023
8957Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли эпимаркази Туркиянинг Қаҳрамошмараш шаҳри бўлган даҳшатли зилзила оқибатлари фонида Суриядан Туркияга қочқинлар ёпирилгани тўғрисидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда “Анадолу” ёзмоқда.
Анқарада ливиялик ҳамкасби Нажла Мангуш билан ўтказган матбуот анжуманида Чавушўғли кенг кўламли фалокат олдида дунё ҳамжамияти нафақат Туркия халқига, балки Сурияга ҳам ёрдам беришга интилаётганини айтган.
“Сурияликлар ҳам инсон. Туркия Сурия ҳудудига ёрдам етказиб бериш учун ҳаво ҳудудини очди. Айни пайтда Туркиядаги чегара пункти орқали Сурияга узоқ йиллардан бери инсонпарварлик ёрдамлари келаяпти. Йўллар ва кўприклар таъмирланар экан, назорат-ўтказиш пункти орқали БМТ ёрдамини етказувчи юк машиналари сони ортиб бормоқда”, дейди Туркия вазири.
Унинг сўзларига кўра, Анқара ўзининг халқаро ҳамкорлари ва БМТга Сурия халқига ёрдам бериш учун яна иккита назорат-ўтказиш пункти очишга тайёрлигини маълум қилган.
“Назорат-ўтказиш пункти ишлаётгани сурияликларнинг Туркия ҳудудига оммавий оқимини англатмайди. Айни пайтда фалокат зонаси аҳолисига ёрдам бериш устувор вазифадир”, дейди Туркия вазири.
Шу билан бирга, у Туркия Суриянинг YPG террорчилари (PKKнинг Сурия қаноти) назоратидаги ҳудудлари билан чегара пунктларини очмаслигини таъкидлади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Шарқий Ўртаер денгизи бюроси фавқулодда вазиятлар бўйича директори Рик Бреннаннинг маълумотларига кўра, Сурияда зилзила оқибатида 8,5 минг одам ҳалок бўлди, 10 мингга яқин киши жароҳатланди.
Кеча, 12 февраль куни Ҳиндистон зилзиладан жабр кўрган Сурияга 23 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам етказиб берди.
Европа Иттифоқи ва Ғарб давлатлари эса зилзиладан сўнг Сурияга гуманитар ёрдам кўрсатишдан бош тортди.
LiveБарчаси