Сурияда зилзила қурбонлари сони 8,5 минг кишига етди

Олам

image

Сурияда зилзила оқибатида 8,5 минг одам ҳалок бўлди, 10 мингга яқин киши жароҳатланди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Шарқий Ўртаер денгизи бюроси фавқулодда вазиятлар бўйича директори Рик Бреннан маълум қилди.

“Аниқ рақамларни айтиш қийин, улар кундан-кунга ошиб бормоқда. Аммо бугун, биз билганимизча, Сурия ҳукумати назорати остидаги ҳудудларда 4000 га яқин одам ҳалок бўлган ва 2500 га яқин одам яраланган. Сурия шимоли-ғарбида 4500 га яқин ҳалок бўлган, шунингдек, 7500 га яқин одам жароҳатланган”, дейди у.

Бреннаннинг қўшимча қилишича, бу рақамлар ўсишда давом этади. Шунингдек, у ҳозиргача биноларнинг қулаши давом этаётганини, бу эса офат қурбонлари сонини кўпайтираётганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Вайронкор зилзила қўшни давлатлар, жумладан, Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилди.

Кеча, 12 февраль куни Ҳиндистон зилзиладан жабр кўрган Сурияга 23 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам етказиб берди.

Европа Иттифоқи ва Ғарб давлатлари эса зилзиладан сўнг Сурияга гуманитар ёрдам кўрсатишдан бош тортди. 


Мақола муаллифи

Теглар

қурбонлар Суриядаги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг