Ҳиндистон Сурияга 23 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам жўнатди

Олам

image

Бугун, 12 февраль куни Ҳиндистон зилзиладан жабр кўрган Сурияга 23 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам етказиб берди. Бу ҳақда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ариндам Багчи маълум қилди.

Сурияга ёрдам Ҳиндистон расмийларининг “Дўст” деб номланган операцияси доирасида кўрсатилган. 

“Дўст” операциясининг еттинчи рейси Сурияга 23 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами, жумладан, генераторлар, қуёш лампалари, фавқулодда вазиятлар ва зарурий ёрдам дори-дармонлари, табиий офат оқибатларини бартараф этиш воситалари билан етиб келди”, деб ёзган Багчи Twitter'даги саҳифасида.

Юкни Дамашқ аэропортида маҳаллий маъмурият ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири ўринбосари Мутаз Дуажи кутиб олган.

Шундан сўнг, Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг самолёти табиий офат ҳудудида ишлаётган ҳиндистонлик қутқарувчилар учун зарур тиббий асбоб-ускуналар, дори-дармонлар ва бошқа материалларни етказиб бериш учун Туркияга учган. 

Маълумот учун, Нью-Деҳли фалокатдан бир неча соат ичида Сурия ва Туркияга ёрдам бериш учун “Дўст” операциясини бошлади. У ерда жами 250 дан ортиқ ҳиндистонлик мутахассислар ишлайди. Туркияга 135 тоннадан ортиқ гуманитар юк етказилган.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Ерости силкинишлари, кейин юзлаб ер силкинишлари мамлакатнинг ўнта вилоятида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган. 

Сурияда табиий офат қурбонлари сони 3162 нафардан ошиб, 5235 киши жароҳат олди. Суриянинг Дамашқ назорати остида бўлмаган ҳудудларида ҳалок бўлганлар, яраланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида тасдиқланган. маълумотлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

гуманитар ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг