Ғарб Суриядан ёрдамини қизғаняптими?

Олам

image

Европа Иттифоқи ва Ғарб давлатлари зилзиладан сўнг Сурияга гуманитар ёрдам кўрсатишдан бош тортди. Бу ҳақда бугун, 10 февраль куни Суриянинг Россиядаги элчисига таяниб, Жанубий Осетия президенти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Жанубий Осетия Президенти Алан Гаглоев бугун, 10 февраль куни Сурия Араб Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасига фожиавий зилзила ва унинг оқибатлари муносабати билан Сурия халқига ҳамдардлик билдириш, шунингдек, элчихона деворига гул қўйиш учун ташриф буюрган. Ташриф чоғида Суриянинг Россиядаги элчиси Башар Жаъфарий Ғарбни Сурия фожиалардан сўнг ёрдам бермаганликда айблаган.

“Ғарбнинг ҳатто мана шу даҳшатли зилзила пайтида ҳам Сурияга нисбатан қўллаган сиёсати уларнинг инсониятга нисбатан иккиюзламачилигининг тўғридан-тўғри исботидир. Зилзиладан бери беш кун ўтди, аммо Европа Иттифоқи ва Ғарб давлатлари бизнинг мамлакатимизга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмади”, деган Сурия элчиси. 

Шунингдек, у Ғарб давлатларининг санкциялари туфайли Сурия зилзила оқибатларини бартараф этишда қийинчиликларга дуч келганини таъкидлаган. У 11 йилдан бери санкциялар остида қолаётган Сурияда одамларни вайроналар остидан қутқариш учун ускуналар етарли эмаслигини айтган. 

“Афсуски, Ғарбда ҳамма нарса сиёсийлашган, ҳатто инсонпарварлик ёрдами ҳам. Тасаввур қилишингиз мумкинки, тез ёрдам машиналарида ярадорларни ташиш учун ёнилғи ҳам йўқ бўлган бир пайтда Қўшма Штатлар учинчи мамлакатларга сотиш учун бизнинг газ ва нефтимизни ўғирламоқда”, деган Башар Жаъфарий.

Эслатиб ўтамиз, aввалроқ Сурия Соғлиқни сақлаш вазири Ҳасан ал-Ғабаш бутун дунё мамлакатларини Дамашққа асбоб-ускуналар юборишга ва зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришга чақирган эди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг