Сурия бутун дунёдан ёрдам сўради
Олам
−
08 Февраль 2023
23464Сурия Соғлиқни сақлаш вазири Ҳасан ал-Ғабаш 8 февраль куни бутун дунё мамлакатларини Дамашққа асбоб-ускуналар юборишга ва 6 февралдаги зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришга чақирди. Тегишли баёнот департаментнинг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинди.
“Менинг воқеа жойидан дунёнинг барча мамлакатларига мурожаатим: барча жиҳозларни тақдим этинг ва ёрдам беринг. Зилзила жабрдийдаларига ёрдам кўрсатган барчага миннатдорлик билдирамиз, бу ёрдам оқими давом этади ва тўхтамайди, деган умиддамиз”, деган вазир.
Таъкидлаш жоизки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти зилзиладан олдин ҳам Сурия аҳолисининг 70 фоизи инсонпарварлик ёрдамига муҳтожлигини айтган эди. БМТнинг Сурия бўйича доимий координатори ҳам зилзила фожиаси ҳар куни ўз яқинларини боқиш учун курашаётган кўплаб заиф оилаларга ҳалокатли таъсир кўрсатганини айтган. БМТ ва бошқа гуманитар ёрдам ташкилотлари айни дамда озиқ-овқат, бошпана, ноозиқ-овқат товарлари ва дори-дармонларни ўз ичига олган шошилинч эҳтиёжларга эътибор қаратаётганини айтмоқда.
6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди.
Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 8 мингдан ошди.
Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипр ва Ироқда ҳам сезилди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь