Туркия Миср билан дипломатик алоқаларни максимал оширмоқчи

Олам

image

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлининг сўзларига кўра, Анқара ва Қоҳира 2013 йилда Мисрдаги ҳарбий тўнтаришдан кейин тўхтаб қолган дипломатик муносабатларни максимал даражага кўтаришга келишиб олди.

“Дипломатик муносабатларимизни максимал даражада оширишга келишиб олдик. Кейинги жараёнда қандай қадамлар ташлашимизни баҳоладик. Миср Ташқи ишлар вазири Самеҳ Шукрийни Анқарага таклиф қилдим. Айниқса, Рамазон ойида уни меҳмон қилиш истагида эканлигимни айтдим”, дейди Мавлуд Чавушўғли Ташқи ишлар вазирларининг учрашувидан сўнг.

Чавушўғли, пойтахт Қоҳирада Шукрий билан учрашгандан сўнг, икки вазир ўзаро алоқалар, минтақавий ва халқаро мавзуларни муҳокама қилгани ҳақида баёнот берган.

Маълумот учун, Чавушўғли 11 йил ичида Туркиядан Мисрга ташриф буюрган биринчи ташқи ишлар вазири бўлди.

Туркия ва Миср ўртасидаги муносабатлар 2013 йилда Миср Президенти Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин ёмонлашган. Шундан сўнг ҳар икки давлат ўз элчиларини чақириб олди. 2021 йил март ойида Чавушўғли Анқара ва Қоҳира ўртасида дипломатик даражада алоқалар тикланишини эълон қилди. 2022 йил ноябрь ойида Туркия ва Миср Президентлари Ражаб Тойиб Эрдўған ва Абдулфаттоҳ ас-Сиси Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида қисқача учрашув ўтказдилар. 

Эслатиб ўтамиз, Мавлуд Чавушўғли 18 март куни ҳам Қоҳирада мисрлик мақведоши Самеҳ Шукри билан музокаралар якунлари бўйича журналистларга маълумот берган эди.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Туркия Миср Мавлуд Чавушўғли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг