Зидан фаолиятини Франция клубида давом эттириши мумкин

Спорт

image

Франциялик мутахассис Зинедин Зидан мураббийлик фаолиятини Лига 1 да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Transfer News Live” хабар берди.

Манбага кўра, ПСЖ раҳбарияти Зидан номзодига қизиқиш билдирмоқда. Парижликлар испаниялик мураббий Луис Энрике жамоани Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига олиб чиқа олмаса, уни истеъфога чиқариш имкониятини кўриб чиқмоқчи.

Қайд этиш жоиз, 52 ёшли Зинедин Зидан 2016-2018 ва 2019-2021 йилларда Мадриднинг “Реал” клубини бошқарган. Франциялик мураббий “қаймоқранглилар” билан биргаликда икки карра Испания чемпиони, икки карра Испания Суперкубоги ва уч карра Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.

Маълумот учун, ҳозирда ПСЖ Франция чемпионатида 12 турдан кейин 32 очко билан пешқадамлик қилмоқда, бироқ жамоанинг ЕЧЛда ишлари юришмаяпти. 5 та турдан кейин парижликлар ЕЧЛда 4 очко билан 25-ўринни банд этган, бу ўрин эса клубга мусобақанинг плей-офф йўлланмасини тақдим этмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Зидан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг