Зидан қайси жамоани бошқармоқчилиги маълум бўлди 

Спорт

image

Франциялик мураббий Зинедин Зидан фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “RMC Sport” хабар берди.

Манбага кўра, Зидан Франция терма жамоасини бошқармаслигини ҳамда унинг мақсади “Ювентус”да мураббий бўлиш эканлигини маълум қилган. 

Зизу 1996 йилдан то 2001 йилга қадар Турин клубида тўп сурган, ундан сўнг “Реал”га ўтган. 

Бундан ташқари, ҳозирда франциялик мутахассисга ПСЖ ва Саудиянинг “Ал-Наср” жамоаси қизиқиш билдирмоқда.

Зидан мураббий сифатида бундан олдин 2016-2018 йил ва 2019-2021 йиллар оралиғида “Реал Мадрид” жамоасини бошқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Зидан А Серия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made