Футболда миш-мишларга чидаш керак – Почеттино МЮ ҳақидаги саволларга нуқта қўйди

Спорт 1503
image

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоани тарк этиши ва “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши ҳақидаги саволларга нуқта қўйди.

“Футболда миш-мишларга чидаш керак. Бундай вазиятларда ҳамиша ижобий ва салбий томонлар бўлади. Лекин ростини айтсам, менга аҳамияти йўқ. Мени фақат фактлар қизиқтиради. Биз жуда қизиқарли лойиҳани ишлаб чиқиш устида қаттиқ ишлаяпмиз. Табиийки, “Манчестер Сити”га қарши ўйиндан кейин мухлисларни қониқтириб бўлмайди, лекин биз ғалабаларга эришиш учун ҳаракат қиляпмиз”, дейди Почеттино.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 ноябрь куни ПСЖга эгалик қилувчи Қатар қироллик оиласи вакили Халифа бин Ҳамад Ал-Тани ўзининг Twitter’даги саҳифасида Зидан билан келишувга эришилгани ва тез орада клуб бу ҳақда расман эълон қилиши ҳақида баён қилган эди.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” Почеттино учун ПСЖга товон пули тўлаши керак бўлади.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 12
Рейтинг: 2.9
t
×