Почеттино МЮни бошқариши мумкинми? Сўз мураббийга

Спорт

image

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино келажакда “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди.

“Мен ПСЖда жуда бахтлиман. Биз миш-мишларга ўрганиб қолганмиз ва бу яхши белги. Шундай қилиб, ғаройиб ишларни қиляпмиз. Аммо сохта хабарлар яратмаймиз ёки улардан фойдаланмаймиз”, дейди Почеттино.

Эслатиб ўтамиз, 49 ёшли аргентиналик мутахассис Францияда ишлашни ёқтирмаслиги ва унинг ўзи келаси йил ёзда Англияга қайтишга қарши эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Маълумот учун, кеча, 26 ноябрь куни ПСЖга эгалик қилувчи Қатар қироллик оиласи вакили Халифа бин Ҳамад Ал-Тани ўзининг Twitter’даги саҳифасида Зидан билан келишувга эришилгани ва тез орада клуб бу ҳақда расман эълон қилиши ҳақида баён қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж ПСЖ МЮ Рочеттино Задан

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг