Қатар қироллик оиласи тасдиқлади: Зидан ПСЖ мураббийи бўлади
Спорт
−
26 Ноябрь 2021
6514Зинедин Зидан Франциянинг ПСЖ клуби бош мураббийига айланади. Бу ҳақда Париж клуби хўжайинининг укаси Халифа бин Ҳамад Ал-Тани ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
Ал-Тани ижтимоий тармоқда Зидан билан келишувга эришилгани ва тез орада клуб бу ҳақда расман эълон қилиши ҳақида баён қилган.
“Зизу, хуш келибсиз”, дея ёзган Қатар қироллик оиласи вакили.
49 ёшли мутахассис ПСЖ жамоаси бош мураббийи сифатида ўзига билдирилган умидларни оқламаган аргентиналик Маурисио Почеттино ўрнини эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖнинг асосий ярим ҳимоячилари Андер Эррера ва Марко Верратти жароҳати сабабли жамоага ёрдам бера олмаслиги маълум қилинган эди.
Маълумот учун, франциялик мутахассиснинг сўнгги иш жойи “Реал Мадрид” бўлган. У “Қироллик клуби” билан биргаликда уч марта UEFA Чемпионлар лигаси ва икки марта Испания Ла лигасида зафар қучган.