ПСЖ асосий ярим ҳимоячиларини йўқотди

Спорт

image

ПСЖ ярим ҳимоячилари Андер Эррера ва Марко Верратти жароҳати сабабли сафдан чиқди. Бу ҳақда “L’Equipe” нашри хабар берди.

29 ёшли Верратти Верратти UEFA Чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган “Манчестер Сити”га қарши ўйинда (1:2) заҳирада қолдирилган бўлса-да, жароҳидан тўлиқ тикланишга улгурмагани маълум бўлди. Футболчининг сон суяк мушаклари шикастланган. У уч ҳафта майдонга тушмайди.

Шунингдек, ярим ҳимоячиси Андер Эррера ҳам тиззасидан олган жароҳати туфайли бир ой давомида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Париж клуби футболчиси Мауро икарди рафиқаси Ванда Нара билан ажрашган тақдирда фаолиятини якунлашини айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, ПСЖ 2022 йилнинг ёзида франциялик мутахассис Зинедин Зиданни мураббийликка олиб келиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

ЕЧЛ ПСЖ Зидан UEFA Жароҳат Икарди Верратти Эррера

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг