ПСЖ янги мавсумда Зидан билан шартнома имзоламоқчи

Спорт

image

“Реал Мадрид”нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан ПСЖни бошқариши мумкин.

“Le Parisien” хабарига кўра, Париж клуби сўнгги бир неча ҳафта ичида франциялик мутахассис билан Маурисио Почеттинонинг ўрнига бош мураббий бўлиш борасида музокаралар олиб борган.

Бироқ трансфер кейинги мавсумда амалга оширилади. Бу борада музокаралар давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан “Манчестер Юнайтед”ни бошқаришдан бош тортган эди. 

Зизу бир кун келиб Франция терма жамоасига бош мураббий бўлишни ният қилган. Айни дамда “уч ранглилар”нинг асосий жамоасини Дидье Дешам бошқармоқда ва унинг шартномаси Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 тугагач, якунига етади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ Зидан Реал Мадрид Дидье Дешам Ман Юнайтед

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг