Зидан “Қизил иблислар”ни бошқармоқчи эмас

Спорт 1552
image

“Реал Мадрид” собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан “Манчестер Юнайтед”ни бошқаришдан бош тортди. Бу ҳақда “АS” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, “Қизил иблислар” раҳбарияти 49 ёшли мутахассисни мураббийлик лавозимига кўндирмоқчи, бироқ Зидан манкунианликларнинг таклифини қабул қилмоқчи эмас.

Зизу Манчестер шаҳрида ишлашга қизиқмаяпти, чунки у бир кун келиб Франция терма жамоасига бош мураббий бўлишни ният қилган. Айни дамда “уч ранглилар”нинг асосий жамоасини Дидье Дешам бошқармоқда ва унинг шартномаси Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 тугагач, якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, Оле Гуннар Сулшер бош мураббийлигидаги “Манчестер Юнайтед” 17 очко жамғариб, Англия Премьер лигаси турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Маълумотт учун, манкунианликларнинг асосий ҳужумчиси Криштиану Роналду аллақачон Зиданнинг бош мураббий этиб тайинланишини мақуллаган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 3
t
×