Жорж Флойд оиласи учун 13 миллион доллар йиғилди

Олам 5294
image

АҚШнинг Миннеаполисда полиция томонидан ўлдирилган афро-америкалик Жорж Флойднинг оиласига ёрдам бериш учун 13 миллион доллар йиғилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар берди.

Дастлабки мақсад 1,5 миллион долларни йиғиш эди. GoFundMe порталида Флойд учун маблағ тўплаш марҳумнинг акаси томонидан бошланган.

Айни пайтда сайтда 13 005 600 доллар йиғилгани айтилмоқда. Жорж Флойднинг оиласига ёрдам бериш учун 477 мингдан ортиқ киши маблағ ажратган.

Йиғилган маблағ Жоржнинг дафн маросими, унинг оиласига психологик ёрдам ва суд харажатларини тўлашга сарфланади. Пулнинг бир қисми Флойднинг болаларига ғамхўрлик қилиш ва уларнинг таълими учун тўлашга йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 май куни Миннеаполис полицияси афроамерикалик Жорж Флойдни ҳибсга олди. Қўлга олиш пайтида полициячи эркакнинг бўйнини тиззаси билан босиб турди. Флойд “мен бўғиляпман”, деб бир неча марта айтган бўлса ҳам ҳуқуқ-тартибот идораси ходими бунга эътибор бермаган. Оқибатда, эркак реанимацияда вафот этган. Бу АҚШда оммавий норозилик ва тартибсизликларни келтириб чиқарди.

Суд-тиббий экспертизаси Жорж Флойд бошқа ёндош касалликлардан эмас, айнан бўйин ва елканинг қаттиқ босилишидан нафас ололмай ўлганини таъкидлади.

Америка шаҳарларида бошланган талотўпда 11 киши ҳалок бўлгани айтилди. АҚШда бошланган норозиликлар Франция, қисман Буюк Британия ва Германияга ҳам таъсир қилди.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 193
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×