Афроамерикалик Жорж Флойднинг ёдгорлиги қора рангга бўяб кетилди
Олам
−
25 Июнь 2021
7368Афроамерикалик Жорж Флойдга атаб қурилган оч рангдаги ёдгорлик қора рангга бўяб кетилди. Бу ҳақда “NBC News” хабар берган.
Ёдгорликнинг очилиши жорий йилнинг 19 июнь — АҚШда қулликни бекор қилиш шарафига миллий байрам ташкил этилган куни бўлиб ўтган. Ёдгорлик оч рангдаги материалдан ясалган эди.
Вандализм излари кеча, 24 июнь куни эрталаб аниқланган. Ҳозирда Нью-Йорк полициясининг нафрат жиноятларига қарши тезкор гуруҳи тергов ишларини олиб бормоқда. Маҳаллий аҳоли ва расмийлар воқеани қаттиқ қоралаган.
“Бу шармандали хатти-ҳаракатлар, нафрат жинояти ҳам жаноб Флойд хотирасига, ҳам қора танлилар жамиятига, шунингдек, ирқий адолат ва тенгликка эришиш йўлидаги ҳаракатларимизга нисбатан бутунлай ҳурматсизлик”, деган Нью-Йорк шаҳар кенгаши аъзоси Фара Луис.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил 25 май куни Миннеаполисда 46 ёшли америкалик Жорж Флойд собиқ полициячи томонидан ўлдирилган. Интернетда собиқ полициячи Флойднинг бўйнига тиззасини босган ва у нафас ололмаётганини такрорлаган видеоролик кўплаб америкаликларнинг ғазабига сабаб бўлган. Полиция шафқатсизлигига қарши норозилик намойишлари Миннеаполисни, кейин Американинг бошқа шаҳарларини қамраб олган ва ҳатто, АҚШ ташқарисига ҳам тарқалган. Бир қатор шаҳарларда норозилик намойишлари тартибсизликларга, бузғунчилик ҳаракатларига, дўконларни ёқиш ва талон-торож қилишга, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан тўқнашувларга олиб келган.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь